"Billie Jean King Cup" теннисчиларимиз учун муваффақиятли бошланди
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида теннис бўйича "Billie Jean King Cup" мусобақасининг Осиё/Океания минтақаси II гуруҳ баҳслари давом этмоқда. Унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “В” гуруҳида иштирок этмоқда.
Теннисчиларимиз мусобақанинг илк учрашувини Шри-Ланка терма жамоасига қарши ўтказмоқда. Айни дамга келиб, учрашувда иккита яккалик беллашувлар ўз якунига етди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Севил Йўлдошева 6:1, 6:3 ҳисобида Динара де Силвани таслим этди. Нигина Алимова эса Юханса Пейрисни 6:1, 6:3 ҳисобида енгди.
Энди терма жамоалар ўртасида жуфтлик беллашувлари ўтказилади. Мазкур тўқнашувда Фотима Маҳмудова ва Кейра Ким тандеми — Акиша Хирунди Силва Диюнуге ҳамда Анная Жоани Норбетга қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА