IKA президенти истеъфога чиқди
Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) президенти Ҳайдар Фармон оилавий ҳамда бошқа иш мажбуриятлари сабабли ассоциация раҳбарлигидан истеъфо берди.
Халқаро кураш ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Ҳ.Фармон ўзининг истеъфо хатида IKA бошқарув қўмитаси ҳамда дунё кураш оиласига фаолияти давомидаги ишонч ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, унинг раҳбарлиги даврида кураш спортини халқаро миқёсда ривожлантириш, оммалаштириш ва ташкилот салоҳиятини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилган ишларни алоҳида қайд этди.
Халқаро кураш ассоциацияси низомига мувофиқ, IKA биринчи вице-президенти Зиёвиддин Ҳожиниёзов зиммасига вақтинчалик ташкилот раҳбари вазифасини бажарувчи вазифаси юклатилди.
Т. Рўзиев, ЎзА