Байрам арафасида пойтахтда ҳам тозалик тадбирлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллик тантанаси “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда, янги Ўзбекистоннинг улкан салоҳияти ва жаҳон майдонидаги юксак нуфузига мувофиқ тарзда нишонланади.
Айни кунларда Тошкент шаҳрининг барча ҳудудларида байрам муносабати билан “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари ташкил этилмоқда.

“Долзарб 40 кунлик” доирасида кўчалар, маҳаллалар, ички йўллар, ариқлар атрофи, жамоат жойлари ҳамда бошқа ҳудудлар чиқиндилардан тозаланиб, тартибга келтирилмоқда. Шунингдек, ҳудудларда мавжуд муаммоли ва қаровсиз жойларга ташланган чиқиндиларни бартараф этиш, яшил майдонларни парваришлаш ҳамда санитар ҳолатни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида амалга оширилаётган бундай эзгу ташаббуслар пойтахтимизнинг янада обод, тоза ва кўркам қиёфа касб этишини таъминлайди.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА