Раҳбар ва ёшлар учрашувида янги режалар белгиланди
Очиқ мулоқот, суҳбат, фикр алмашиш, соҳага дахлдор масалаларни ёш мутахассислар билан биргаликда муҳокама қилиш асносида қабул қилинган қарорлар тараққиётга хизмат қилади.
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да жойлашган Ўзбекистон давлат спорт академияси, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти талабалари, магистрантлари, илмий ходимлари билан спорт вазири ўринбосари Ш.Маҳмудовнинг учрашувида ёшларнинг таклифлари тингланди, саволларига жавоб берилди.
[gallery-28789]
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтида ёшларнинг лаборатория машғулотлари, илмий фаолияти ҳамда диссертация тадқиқот жараёнлари билан танишув давомида бир қатор лойиҳалар, изланишларни тадқиқ этиш, оммавий спортни ривожлантириш, профессионал спортда натижадорликка эришишда синаб кўриш таклифлари билдирилди.
Учрашув давомида магистрантлар томонидан илгари сурилган таклиф ва муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Очиқ мулоқот, самимий фикр алмашинуви ва ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш руҳида ўтган бундай учрашувлар ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда соҳада мавжуд муаммоларга амалий ечимлар топишда муҳим аҳамият касб этади.
Т.Рўзиев, ЎзА