Архив саҳифаларидаги журналистлар
Тошкент фото суратлар уйида "Ўзархив" агентлиги томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан "Архив саҳифаларидаги журналистика тарихи” мавзусидаги архив ҳужжатлари кўргазмаси очилди.
[gallery-30082]
Кўргазмада Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган 1930-2025 йилларга оид бўлган Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан тақдим этилган мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг ривожланишини акс эттирувчи 100 дан ортиқ фотоҳужжатлар намойиш этилди.
Шунингдек, кўргазмада архив сақловидаги Муслимбек Йўлдошев ҳамда Насиба Ибрагимова шахсий фондларидан ҳам фото ҳужжатлар қўйилди. Кўргазмада интервью ва суҳбатлар, республика, марказий ва ҳудудий, маҳаллий газета, журналлар ҳамда телерадио студияларининг иш жараёнлари, теледастур ва эшиттиришлар тайёрлаш, материаллар устида ишлаш, тасвирга олиш ва овоз ёзиш жараёнлари, давра суҳбатлари, турли мавзуларга бағишланган матбуот анжуманлари акс этган.
Шу билан бирга, телевидение ва радио биринчи сухандонлари, режиссёр ва операторлари, таниқли ва халқ суйган бошловчи ва сухандонлар фаолияти ёритилган. Жумладан, кўргазмада қўйилган энг тарихий расмлардан бири 1931 йилга тегишли бўлиб, ушбу фото ҳужжат радиобошловчининг радио эшиттириши чоғида олинган.
Гулноза Бобоева,
Ойбек Пардаев(сурат),ЎзА