Анқарада НАТО саммити: Эрдоған Трамп ва 31 нафар етакчини қабул қилади
Бугун Анқарада Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва НАТО Бош котиби Марк Рютте раислигида НАТОнинг 36-саммити бошланади. Тадбирда АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳамда Шимолий Атлантика альянсига аъзо 31 давлат раҳбари, шунингдек ҳамкор давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади.
Анжуманнинг асосий мавзуси 2035 йилга келиб иттифоқ мамлакатлари томонидан мудофаа харажатини мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизига етказиш, Украинани қўллаб-қувватлаш, мудофаа саноатини мустаҳкамлаш ва жамоа хавфсизлиги бўлади.
Бундан ташқари саммит доирасида бўлиб ўтадиган мудофаа саноати форумида янги миллиардлаб долларлик шартномалар эълон қилиниши кутиляпти.
Мезбон давлат раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар, жумладан АҚШ, Украина, Финляндия Президентлари ва Канада Бош вазири билан учрашув ўтказишни режалаштирган.
Биринчи кун давлат ва ҳукумат раҳбарлари учун расмий қабул билан якунланади.
С.Раҳимов, ЎзА