Андижонда оммавий югуриш марафонлари ўтказилди
Андижон вилояти Бобур шаҳрида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида югуриш марафонлари ташкил этилди.
Унда саккиз минг нафардан зиёд иштирокчи қатнашиб, Бобур шаҳридан Ватанпарвар боғигача бўлган масофани босиб ўтди. Оммавий спорт тадбири доирасида «Ҳарбий югур», «Талаба-югур» ва «Инсон учун» йўналишлари бўйича марафонлар ўтказилди.
Мазкур ташаббус аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спортга бўлган қизиқишни ошириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, шунингдек, гиёҳвандлик каби зарарли иллатларнинг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
[gallery-31875]
Марафон иштирокчилари белгиланган масофани босиб ўтиб, соғлом турмуш тарзига интилиш, ҳамжиҳатлик ва фаол ҳаёт тарзини қўллаб-қувватлаш намунасини намоён этди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Бундай оммавий спорт тадбирлари аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида спорт маданиятини юксалтириш ва соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришга хизмат қилади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА