Андижонда кадастр соҳасида ярим йиллик натижалар муҳокама қилинди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижонда Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармалари томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этди.
Анжуманда ер назоратини кучайтириш, ер қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш, кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастр паспортларини расмийлаштириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, коррупциянинг олдини олиш ва соҳага рақамли технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Қонуни ижроси доирасида амалга оширилаётган хатлов ишлари, аҳолининг мулкий ҳуқуқларини қонунийлаштириш, «Эътироф» ахборот тизими орқали бажарилаётган ишлар ва эришилган натижалар тақдим этилди.
[gallery-30620]
Матбуот анжумани давомида журналистлар ва блогерларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди.
Таъкидланганидек, келгусида ҳам ер муносабатларида қонунийликни таъминлаш, давлат хизматлари сифатини ошириш, аҳолига қулай ва шаффоф хизмат кўрсатиш ҳамда соҳани рақамлаштириш ишларини изчил давом эттиришга устувор аҳамият қаратилади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА