Амалий санъат анъаналари давом этади
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Ёш ҳаваскорлар” республика кўрик-танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Халқ амалий санъатини ривожлантириш, бу соҳада авлодлар оша давом этиб келаётган анъаналарни асраш ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар қатнашди. Улар томонидан кулолчилик, каштачилик, либос дизайни, наққошлик, хаттотлик санъати, зардўзлик каби йўналишларда 200 дан зиёд ижодий ишлар намойиш қилинди.
[gallery-14150]
Иқтидорли ёшларнинг ҳар бир ижод асари ҳакамлар томонидан муносиб баҳоланди. Уларнинг 9 нафари 1-, 2- ва 3-даражали диплом ҳамда 29 нафари сертификат, 15 нафарга яқини ташаккурнома билан тақдирландилар.
Диплом эгалари танловнинг республика босқичида иштирок этади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА