Адлия тизими ходимларининг малакаси оширилди
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Адлия тизими ходимларининг касбий ва шахсий компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган ўқув курси муваффақиятли якунланди.
Ўқув курси давомида тингловчилар адлия соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини амалиётда қўллаш, аналитик фикрлаш, ҳуқуқий ҳужжатларни тизимли таҳлил қилиш, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, юридик техника, ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, касбий этика, коррупциявий хавфларнинг олдини олиш, ижро интизоми ҳамда стрессга бардошлилик ва самарали мулоқот кўникмалари бўйича билим ва амалий тажрибаларини мустаҳкамлади.
Курс якунида тингловчиларга ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаганликларини тасдиқловчи сертификатлар топширилди.

Масъулларнинг қайд этишича, мазкур ўқув курси адлия тизими ходимларининг касбий салоҳиятини юксалтириш, замонавий бошқарув кўникмаларини ривожлантириш ҳамда хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилди.
Г.Бобоева, ЎзА