89 ёшли отахон сайлов участкасига бориб овоз берди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида самарқандлик сайловчилар фаол иштирок этмоқда.
Каттақўрғон туманидаги Мирзо Улуғбек маҳалласида яшовчи 89 ёшли Файзулла Нарзуллаев ҳам бугун 402-сайлов участкасига бориб, ўз конституцион ҳуқуқидан фойдаланиб муносиб номзодларга овоз берди.

– Ҳаётим давомида кўп сайловларда қатнашдим – дейди Файзулла ота. – Бу нафақат давлат ва жамият учун, балки ҳар бир фуқаро учун муҳим. Давлат сизга ўз ҳуқуқингиздан фойдаланиш учун имконият яратяпти. Бу имкониятдан фойдаланиш керак. Биз сайлайдиган депутатлар эртага парламентда, маҳаллий Кенгашларда бизнинг вакилларимиз сифатида ишлайди.

Мазкур сайлов участкасида Мирзо Улуғбек маҳалласида яшовчи 2729 нафар сайловчи рўйхатга олинган.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири