89 ёшли онахонга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди
Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига тез ва сифатли давлат хизматларини чекка ҳудудлардаги маҳаллаларга ҳам бориб кўрсатилаётганидан аҳоли мамнун.
Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига тез ва сифатли давлат хизматларини чекка ҳудудлардаги маҳаллаларга ҳам бориб кўрсатилаётганидан аҳоли мамнун.
Чортоқ туманининг Ҳазратишоҳ қишлоғи Наманган вилояти марказидан 70, туман марказидан эса 50 километр узоқликда жойлашган. Мазкур қишлоқда яшовчи фуқароларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида Чортоқ туман давлат хизматлари маркази мунтазам тарзда сайёр давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Навбатдаги сайёр хизмат кўрсатиш жараёнида марказ ходимлари томонидан жамиятимизда камёб учрайдиган воқелик бўйича давлат хизмати кўрсатилди. Шу пайтгача туғилганлик ҳақида гувоҳномасиз яшаб келаётган Айимхон ая Машарипова бу йил умра сафарига тараддуд кўраётган эди ва ҳужжатларида камчилик бўлгани боис, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олишга тўғри келди. Унинг Чортоқ тумани ФҲДЁ бўлимига бу борада қилган мурожаати дарҳол кўриб чиқилиб, давлат хизматлари марказининг сайёр фаолияти жараёнида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими билан ҳамкорликда 89 ёшни қаршилаган онахонга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тантанали равишда топширилди.