7 нафар шахматчимиз Туркия турнирида қатнашмоқда
Бугун, 29 июнь куни Туркиянинг Чешме шаҳрида шахмат бўйича “12th Cesme International Open Chess Tournament” халқаро мусобақаси бошланди.
Турнирнинг “A” гуруҳида 200 нафар шахматчи иштирок этаётган бўлса, Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси улар қаторида совринли ўринларга даъвогарлик қилишга чоғланмоқда.
Хусусан, терма жамоамиз аъзоларидан Баҳром Баҳруллаев, Асроржон Омонов, Орият Обиджонов, Муҳаммадсолиҳ Раҳматуллаев, Мадинабону Халилова, Гулдона Каримова, Умида Омонова кучлилар гуруҳидан жой олган.

Шунингдек, турнирнинг “Б” гуруҳида 185, “С” гуруҳида 373 ва “Д” гуруҳда 368 нафар “ақл гимнастикаси” соҳиблари қатнашмоқда.
9 та турдан иборат бўлган турнир 5 июлга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА