28 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечқурун айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
ЎзА