2028 йилда Самарқанд Халқаро космик конгрессига мезбонлик қилади
2028 йилда Самарқандда коинотни ўзлаштириш бўйича жаҳондаги энг йирик тадбирлардан бири – Халқаро космик конгресси бўлиб ўтади. Космик агентликлар вакиллари, олимлар, муҳандислар ва экспертлар коинот технологияларини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида кўҳна шаҳарда жамланади.
Ушбу тадбирни Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатимиз учун халқаро илмий-технологик алоқаларни мустаҳкамлаш ва давлатимизни космик тадқиқотлар соҳасида тарғиб қилишда янги имкониятларни очади.

2026 йилги конгресс Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган. Унда дунёнинг 111 мамлакатидан 10 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Унда ёшлар ўртасида илм-фанни тарғиб қилишга қаратилган илғор технологиялар, интерфаол экспозициялар ва лойиҳалар намойиш этилди.
Навбатдаги форум 2027 йилда Польшанинг Познань шаҳрида, 2028 йилдагиси Самарқандда ва 2029 йилги конгресс Женевада ўтказилиши режалаштирилган.
Азиза Алимова, ЎзА