17 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 17 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-11, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-11, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-11, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-11, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
16-17 апрель кунлари республикамизнинг кўпчилик жойларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Баланд тоғли жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.
Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20, айрим жойларда 25-28 метргача кучаяди.
16-17 апрель кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 13-16 даражагача илиқгача пасаяди.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
ЎзА