14 нафар боксчимиз бугун Осиё чемпионлиги учун жанг қилади
Бугун, 16 июль куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бокс бўйича U19 ва U23 ёш тоифасида йигитлар ўртасида Осиё чемпионлари аниқланади.
Эътиборли жиҳати, ҳар икки ёш тоифасида ушбу босқичга терма жамоамизнинг 14 нафар чарм қўлқоп устаси етиб келди.
Бу, ўзбек бокс мактабининг ғалабали юриши бардавом экани, мамлакатимизда янги чемпионлар авлоди камол топаётганининг ёрқин ифодаси бўлди.
Жуфтликлар билан танишинг:
U19
-50 кг: Ўткирбек Норқосимов - Эдил Асканбай (Қозоғистон)
-55 кг: Элёр Рустамов - Адитя (Ҳиндистон)
-60 кг: Муҳаммадризо Укимов - Сива Чаинаронг (Таиланд)
-75 кг: Сухроб Раҳматуллаев - Донгжин Ким (Жанубий Корея)
-80 кг: Аброр Шарипов - Тимур Таибеков (Қозоғистон)
-85 кг: Сардорбек Баҳромхўжаев - Руслан Ахметов (Қозоғистон)
-90 кг: Асадбек Султанбоев - Шубҳам Ражпут (Ҳиндистон)
+90 кг: Ислом Салихов - Владислав Саможонов (Қозоғистон)
U23
-65 кг: Илҳомжон Иргашев - Ваншаж (Ҳиндистон)
-70 кг: Абдуллоҳ Мадаминов - Нурбек Мурсал (Қозоғистон)
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Онер Сеилхан (Қозоғистон)
-85 кг: Норбек Абдуллаев - Мукатаев (Қозоғистон)
-90 кг: Самир Собиров - Ибрагим Бетаев (Қозоғистон)
+90 кг: Озодбек Алиев - Мирзакир Кошалиев (Қирғизистон)
Келтирилган жуфтликлар ҳолатидан маълумки, U19 ёш тоифасида 8 нафар, U23 ёшлилар орасида 6 нафар терма жамоамиз аъзоси Осиё чемпионлиги йўлида жанг олиб боради.

Шу ўринда айтиш лозимки, кеча U23 ёш тоифасидаги боксчи қизлар ўртасида финал жанглари ўтказилиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 та вазн тоифасида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали ҳисобига умумжамоада 1 -ўринни эгаллади.
Иккинчи ўринни Қозоғистон ва учинчи поғонани ҳиндистонлик қизлар забт этди. Финал жанглари натижаларига кўра, Гулсевар Ғаниева, Хуморабону Мамажонова, Муштарийбону Иброҳимжонова, Севинч Хуррамова, Рухшона Парпиева, Собирахон Шаҳобиддинова олтин, Райҳона Қурбонбоева кумуш, Узукжамол Юнусова ва Ойша Тоирова бронза медалига эга чиқишди.
Т.Рўзиев, ЎзА