Зулфия ва Зулфияхоним қизлари (+видео)
Ҳар йили баҳор келиши, баҳор байрами мамлакатимизда шеъриятимиз маликаси – Зулфияхоним таваллуд топган кун билан ҳамоҳанг нишонланади.
Таъбир жоиз бўлса, баҳорнинг бошланиши юртимизда том маънода, адабиётимиз, шеъриятимиз айёмига айланиб кетади. Дарҳақиқат, Зулфияхоним етук шоира, садоқат ва вафо тимсоли сифатида бутун ўзбек аёллари учун наъмуна бўла олади. У нафақат адабиётимиз ва шеъриятимизда, балки халқимизнинг хотирасида абадий яшамоқда. Шоиранинг шахси, ижоди ҳақида гап бошлаган ҳар бир инсон сўзларини вафо ва садоқат маликаси Зулфияхоним, жумласи билан бошлайди.
Зулфияхоним – ўзбек адабиётининг забардаст вакили, вафо ва садоқат тимсоли бўлган шоирадир. Бугунги лавҳамизда яна бир Зулфияхоним давомчиси, севимли ва дилбар шоира Гулжамол Асқарова билан атоқли Зулфияхоним ижоди ва фаолияти, унинг издошлари ҳақида батафсил суҳбатлашдик.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/L3gpKUoJphU" title="Zulfiya va Zulfiyaxonim qizlari " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА