Зеленский: “FREYJA” лойиҳасида аллақачон 10 мамлакат иштирок этяпти
Европанинг “FREYJA” қўшма баллистик ракетага қарши тизими дастури фаол амалга оширилмоқда ва 10 мамлакат аллақачон ташаббусга қўшилди, деди Украина Президенти Владимир Зеленский.
– Украина ўз ракетаси ва учириш мосламасини яратишга қодир, шерикларимиз зарур ва муҳим эҳтиёт қисмлар: радар, сенсор ва бошқа зарур ускуналар тақдим этади, – дея таъкидлади давлат раҳбари. – Чинакам кенг кўламли баллистик ракетага қарши дастур Европада барчага мислсиз фойда келтиради.
Етакчининг сўзларига кўра, Киев ушбу дастур бўйича иложи борича тезроқ – 2026-2027 йиллари аниқ натижага эришиши керак. Шунингдек, у мамлакат ўз баллистик ракеталари устида ишлаётгани, бундай аслаҳалар синови аллақачон яхши натижа кўрсатганини айтди.
С.Раҳимов, ЎзА