Зеленский АҚШ делегациясини Киевга таклиф қилди
Қайд этилишича, мазкур ташаббус Россия билан тинчлик музокараларини қайта тиклашга қаратилган. Зеленскийга кўра, делегация Киевдан кейин Москвага йўл олиши керак.
Экспертлар фикрича, бу формат уч томонлама мулоқотни техник гуруҳлар даражасида қайта йўлга қўйишнинг энг муқобил варианти ҳисобланади. Шу билан бирга, Украина томони Вашингтон жараёнда фаол воситачилик қилишини истамоқда.
Мазкур таклиф АҚШ томонига онлай мулоқот давомида етказилган ҳамда дастлабки ижобий сигналлар олинган. Украина раҳбари сўнгги маълумотларга таяниб, фронтдаги вазият охирги ўн ой ичида энг яхши вазиятга келганини ҳам қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абу-Дабида АҚШ, Ураина ва РФ ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтгани ҳамда томонлар ўзаро алоқа ўрнатишидан бошқа айтарли натижага эришмагани ҳақида хабар берган эдик.
Д.Ҳакимов, ЎзА