Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликнинг янги форматига асос солди
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан 19-20 февраль кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти
Давлатимиз раҳбарининг Туркия ташрифи кутилганидан ҳам самарали бўлди. Давлат раҳбарлари 19 февраль куни Анқара шаҳрида дастлаб тор доирада музокара ўтказди. Президентлар раислигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Музокараларда мамлакатларимиз ҳамкорлигига оид барча масалалар ва уларнинг ечимлари, истиқболдаги асосий вазифалар ҳамда қўшма лойиҳалар юзасидан келишувларга эришилди.
Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши натижалари тўғрисида Қўшма баёнот, шунингдек, иқтисодиёт, савдо, технологиялар соҳасига оид ҳужжатлар имзоланди.
Ташрифнинг иккинчи кунида давлатимиз раҳбари Туркиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди.
ЎзА мухбири ушбу ташриф ва унинг натижалари ҳақида туркиялик сиёсатчилар, ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда Ўзбекистон делегацияси аъзоларидан интервьюлар олди:
Лутфи ЭЛВАН, Туркия Буюк миллат мажлиси режалаштириш ва бюджет ишлари бўйича комиссия раиси:
– Туркия ва Ўзбекистон Президентлари ҳамраислигида ўтган икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишида фан-таълим, соғлиқни сақлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги каби кўплаб соҳаларда муштарак ишларни амалга оширишга келишиб олинди. Бу соҳаларда қатор келишувларга эришилди. Мен бу кенгаш йиғилишини юксак баҳолайман.
Туркия ишбилармон доиралари вакиллари билан муҳим учрашувда Шавкат Мирзиёев туркиялик тадбиркорлар билан дилдан суҳбатлашди, уларнинг таклифларини тинглади, мутасаддиларга бу борада аниқ топшириқлар берди. Ишбилармонлар ушбу йиғилишдан жуда мамнун бўлди.
Бугундан эътиборан, Туркия ва Ўзбекистон ҳамкорликнинг янги форматига асос солди. Ўзбекистон Туркистоннинг қадимий маркази, илм-маърифат ва маданият ўчоғидир. Ушбу ташриф доирасидаги учрашувлар қисқа даврда юртингизнинг туркий давлатлар ўртасида юксак тараққиётга эришишидан далолат берди. Биз бунга қатъий ишонамиз. Албатта, биз ҳам қараб турмаймиз, Ўзбекистонга керакли ҳар қандай ёрдамни аямаймиз.
– Президент Шавкат Мирзиёевни Туркияда кўриб турганимиздан жуда хурсанд бўлдик. Биз давлатингиз раҳбари билан учрашув ўтказдик. Ўзбекистон – бизнинг ота Ватанимиз. Турк ишбилармонлари сифатида, Туркияда амалга оширган лойиҳаларни ота Ватанда-да ҳаётга татбиқ этишни истаймиз. Тўғрисини айтганда, бугунги йиғилишда муҳтарам Шавкат Мирзиёев бизга ишонч ва жасорат берди.
– Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари билан учрашганимдан бахтиёрман. Дунёда масалага бундай чуқур ёндашадиган, бир кунда кўп ишни битирадиган етакчилар жуда кам.
“
Президент Жаноби Олийлари Ўзбекистонда хорижлик тадбиркорлар учун махсус қонунлар чиқарилиб, ҳуқуқий асос яратилганини айтди. Энди биз инфратузилмани тайёрлаб, лойиҳани амалга оширишимиз зарур.
Ишонамизки, бу саноат зонаси хориждан сармоялар оқими кўпайишига, бошқа шундай зоналарнинг ривожланишига хизмат қилади.
Анвар ЮЖЕЛ,
– Ўзбекистонга тиббий таълим йўналишида сармоя киритмоқчиман. Президентингиз билан учрашувда бу ҳақда батафсил маълумот бердим. Еттита давлатда университет очганмиз, 200 мингга яқин тиббиёт мутахассиси тайёрлаганмиз. Айни йўналишда 52 йиллик тажрибага эгамиз.
Ўзбекистонда, дастлаб Тошкент шаҳрида болалар боғчасидан тортиб, университетгача бўлган лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Университетимиз тиббиёт йўналишида фаолият олиб боради, унинг ёнида шифохона қурилади. Улар бир-бири билан боғлиқ бўлади, назария ва амалиёт уйғунлашади. Ушбу мажмуалар биноларини тез фурсатларда қуришга розилик олдик. Бир йил ичида ўз фаолиятимизни йўлга қўямиз.
– Ўзбекистон банк-молия сектори билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик қилиб
Ўзбекистонда турли лойиҳаларни молиялаштириш, келгусида қайси соҳаларга эътибор бериш биз учун жуда муҳим. Асосан қишлоқ хўжалиги, туризм, меҳмонхоналар қурилиши, ишлаб чиқариш соҳаларига кўпроқ маблағ ажратишни режалаштирганмиз. Бунинг учун давлатингиз ҳар томонлама кўмак беришга тайёр экани бизни мамнун қилмоқда.
Айнан ТУҒЛИ, Туркия Президенти девони Халқ кутубхонаси директори:
– Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонаси Туркиянинг энг катта кутубхонасига айланди. Қурилиш ишлари тахминан уч йил давом этди. Кутубхонада 400 мингта босма адабиёт, айни вақтда 2 миллионта китоб ва 2
Кутубхонада илмий изланишлар олиб бориш учун барча шароит бор. Мутолаа, гуруҳ билан ишлаш заллари ва кутубхона юраги деб атайдиганимиз
Ўзбекистон Президенти бу борада ташаббус кўрсатиб, нодир китобларни кутубхонамизга совға қилганидан беҳад мамнун бўлдик. Келгусида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликни кучайтириб, ўзаро тажриба алмашиш, ноёб асарлар ва қўлёзмаларни ўрганиш, биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш ниятидамиз. Бу борада Ўзбекистоннинг бизга бу қадар эътибори қувонарлидир.
Сардор УМРЗОҚОВ, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири:
– Анқарада ўтган Олий даражадаги Ўзбекистон – Туркия стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши ва Туркия ишбилармонлари вакиллари билан учрашувдаги руҳ мамлакатларимиз ҳамкорлиги тарихида ҳали кузатилмаган. Давлатимиз раҳбари Туркия компаниялари билан алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмалар берди. Ҳозир туркиялик сармоядорлар мамлакатимизга ўзлари инвестиция киритишни таклиф
Ўтган уч йилда Туркия билан ўзаро савдо айланмаси 2 баробар ошди. Жорий йилда бу кўрсаткични 3 миллиард долларга етказиш кўзланган. Президентимиз яқин йилларда товар алмашувини 10 миллиард долларга етказиш учун барча имконият мавжудлигини таъкидлади. Бу борада мамлакатларимиз ўртасида
Биз энди Туркия билан лойиҳадан – лойиҳагача эмас, балки тизимли ёндашув асосида ишлаймиз. Мўлжалланган режалар кўп. Улар татбиқ этилса, Туркия билан савдо-иқтисодий муносабатлар янада кенгаяди.
Алишер ШОДМОНОВ, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири:
– Биз Туркия соғлиқни сақлаш вазири билан шартнома ва “йўл харитаси” имзоладик. Шунингдек, Туркиянинг “HMG” компанияси билан мамлакатимизда электрон соғлиқни сақлаш, рақамлаштиришни жорий этиш бўйича келишувга эришдик. Ушбу тизим жорий йилда Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида татбиқ этилади. Келаси йилдан бошлаб бошқа вилоятларда жорий этилиши кўзда тутилган.
Муҳим масалалардан бири – тиббиёт кадрларини тайёрлаш бўлиб, бу борада Туркиянинг
Адҳам ИКРОМОВ, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси:
– Мамлакатимизда ўтган икки йилда хорижий инвесторларни жалб қилиш учун ҳуқуқий тизим яратилди. “Инвестиция тўғрисида”ги қонун, янги Солиқ кодекси қабул қилинди, божхона тартиблари соддалаштирилди.
Тадбиркорга шароит яратилгани билан унда етарли билим бўлмаса муваффақиятли ишлаб кетолмайди. Ўтган йили мамлакатимизда 93 минг тадбиркорлик субъекти ташкил этилди, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам менежмент, бизнес юритишдан хабардор эмас. Шу боис билимли, замонавий фикрлайдиган, дунё билан “гаплашадиган” тадбиркорларни тайёрлаш ўта долзарб. Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши якунида Туркия Палаталар ва товар биржалари иттифоқи ҳузуридаги Иқтисодиёт ва технологиялар университети билан ҳамкорлик битими имзоладик. Битимга кўра, жорий йилда юртимизда ушбу университет филиалини ташкил этиш ва талабаларни қабул қилиш кўзда тутилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ишбилармонлар билан учрашувда мазкур филиал иқтисодиёт, технология ва тадбиркорлик бўйича фаолият юритишини, уни битирадиган ёшлар тайёр тадбиркорлар бўлиб чиқиши лозимлигини қайд этди. Туркия томони билан филиални ташкил этиш масаласи гаплашиб олинди, жой ажратилгани маълум қилинди. Шубҳасиз, бу ислоҳотлар Ўзбекистонда малакали тадбиркорларни тайёрлаш билан бирга, яқин келажакда ўрта бизнес қатламининг шаклланишига йўл очади.
Умида ТЕШАБОЕВА, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори:
– Давлатимиз раҳбари Анқара шаҳрида Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. Бу Президентимизнинг китобхонликка қаратаётган эътибори, юртимиздаги маънавий-маърифий ишларнинг яна бир эътирофи бўлди. Чунки ҳеч бир давлатда китобхонлик давлат сиёсати даражасига кўтарилган эмас.
Бугунги кунда кутубхоналар мутолаа масканигина эмас, балки мулоқот ўрнатиладиган, йирик анжуманлар ўтказиладиган масканга айланди. Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасига хорижий давлатлардан фақат Ўзбекистон Президенти таклиф этилгани китобга, маърифатга интилиш халқларимизнинг қонида борлигини англатади. Туркия раҳбари
ЎзА махсус мухбири
Матназар ЭЛМУРОДОВ
ёзиб олди.