Юридик хизмат ходимлари учун амалий машғулот
Тошкент туманлараро иқтисодий судида Юридик хизмат ходимлари учун амалий машғулот ташкил этилди.
Машғулот давомида иштирокчилар тажрибали судьялар билан учрашиб, суд тизимидаги сўнгги янгиликлар ҳамда иқтисодий судлар фаолиятидаги амалиёт билан яқиндан танишди.

Шунингдек, соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олди ҳамда суд мажлисларида иштирок этиб, суд жараёнларини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлди.
Мазкур амалий машғулот юридик хизмат ходимларининг назарий билимларини мустаҳкамлаш, амалий кўникмаларини ривожлантириш ва суд-ҳуқуқ амалиёти билан яқиндан танишишига хизмат қилди.

Г.Бобоева, ЎзА