Абитуриентлар ижодий имтиҳондан ўтмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро давлат университетида 2026/2027 ўқув йили учун алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди.
9 июлдан 14 июлга қадар давом этадиган имтиҳонларда жами 986 нафар абитуриент ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказади.
[gallery-30341]
Имтиҳонлар 17 та таълим йўналиши бўйича белгиланган манзиллар –университетнинг универсал спорт мажмуаси ҳамда кураш залида, Ахборот-ресурс марказида ташкил этилмоқда.
Университет маъмурияти имтиҳон жараёнларининг адолатли, очиқ ва коррупциядан холи ўтишини таъминлаш мақсадида барча шароитларни яратган. Ота-оналар ва кенг жамоатчилик учун имтиҳон жараёнларини масофадан туриб, реал вақт режимида (онлайн) кузатиш имконияти тақдим этилган.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА