Ёшлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 31 октябрь – 13 ноябрь кунлари Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида ёшлар ўртасида IV ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.
Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Тошматов раислигида ўтказилган онлайн йиғилишда мазкур комплекс спорт ўйинларига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.
Спорт федерациялари ва ассоциацияларининг масъуллари иштирок этган онлайн йиғилишда бўлажак мусобақага тайёргарликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.
Йиғилишда ташкилий қўмита томонидан мусобақа иштирокчиларининг вакцинациядан ўтиши талаби белгилангани қайд этилиб, масъулларга ёш спортчиларнинг ота-оналарини ушбу талабдан хабардор қилиш ҳамда уларнинг розилиги олинган тақдирда тегишли ишларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, спортчиларнинг мусобақага пухта тайёргарлик кўриши учун зарур шароитларни яратиш, ташкилий масалаларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан фикрлар билдирилди.
Т. Рўзиев, ЎзА