Ёш волейболчилар сараланди
Тошкентда 12-13 ёшли қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Мирзо Улуғбек туманидаги 1-сонли спорт мактабида 12-13 ёшли қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада иштирок этган жамоалар чаққонлик, маҳорат ва жамоавий ҳамжиҳатлик борасида ўз имкониятларини намойиш этди.
Якуний натижаларга кўра, Мирзо Улуғбек тумани 1-сонли спорт мактаби жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Олмаота (Қозоғистон) жамоаси иккинчи, Миробод тумани 2-сонли спорт мактаби жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА