Ёш ҳунармандлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди
Республика "Ҳунарманд" уюшмаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар уста-ҳунарманди Гулноз Эргашева томонидан ёш ҳунармандлар учун қуроқчилик йўналишида маҳорат дарси бўлиб ўтди.
Ёзги таътил даврида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни халқ ҳунармандчилиги турларига кенг жалб этиш ҳамда амалий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган машғулот давомида иштирокчилар қуроқчилик санъати бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлди.

Шунингдек, уста-ҳунарманд Рашид Тўхтаев томонидан миниатюра ва рангтасвир йўналишида маҳорат дарси ўтказилди.

Мазкур машғулот ҳам ёзги таътил даврида ёшларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш, уларни тасвирий санъат турларига қизиқтириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилди. Машғулот давомида ўқувчи-ёшлар миниатюра ва рангтасвир йўналишининг асосий техникалари билан таништирилди.

Ўтказилган маҳорат дарслари ёшларнинг ижодий фаоллигини ошириш ва уларнинг эстетик дидини шакллантиришга хизмат қилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА