Ёш ҳарбийлар “Қувноқлар ва зукколар”танловида беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Ёш ҳарбийлар форуми” доирасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши ташаббуси билан вилоятдаги куч тузилмаларида хизмат қилаётган ёш ҳарбий хизматчилар иштирокида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ташкил этилди.
Кўтаринки руҳда ўтган танловда жамоалар тўртта шарт бўйича беллашиб, ҳазил-мутойиба, топқирлик, зукколик ва саҳна маданияти соҳасидаги маҳоратини намойиш этди. Иштирокчилар тайёрлаган чиқишлар томошабинларга хуш кайфият бағишлаб, ҳарбий жамоаларнинг ижодий салоҳиятини ҳам яққол намоён қилди.
[gallery-30594]
Ҳакамлар ҳайъати баҳоларига кўра, биринчи ўринни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари жамоаси эгаллади. Иккинчи ўрин Жанубий оператив қўмондонлик тасарруфидаги ҳарбий қисм жамоасига, учинчи ўрин эса Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бошқармаси жамоасига насиб этди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Кўрик-танлов ёш ҳарбий хизматчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришига хизмат қилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА