Яқин Шарқдаги вазият нефть бозорига таъсир кўрсатмоқда
Жаҳон бозорида нефть нархи Яқин Шарқдаги геосиёсий кескинлик ва энергия ресурсларини етказиб беришда узилишлар юзага келиши эҳтимоли билан боғлиқ хавотирлар фонида ўсмоқда.
“Reuters” нашри ёзишича, душанба куни нефть нархлари бироз пасайган. “Brent” маркали нефть 1,35 фоизга арзонлашиб, бир баррель учун 115,15 доллар, “WTI” эса 2,04 фоизга пасайиб, 101,16 долларни ташкил этган.
Иқтисодий таҳлилчилар фикрича, нархларнинг пасайиши АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик юмшаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар билан боғлиқ. Бироқ Саудия Арабистонининг энергетика объектларига ҳужумлар давом этаётгани бозордаги ноаниқликни сақлаб қолмоқда.
А.Маматов, ЎзА