Яқин Шарқ уруши Хитой энергетика стратегияси самарадорлигини тасдиқлади
20 йилдан ортиқ вақт давомида Хитой раҳбарлари мамлакатнинг айрим савдо йўллари ва ташқи таъминотга қарамлигини камайтириб келмоқда. Жумладан, Тайвань ва Малакка бўғози билан боғлиқ эҳтимолий можарога тайёргарлик кўриш учун.
– Яқин Шарқ уруши даврида ушбу стратегия Пекинга бошқа кўплаб Осиё мамлакатларидан фарқли ўлароқ, таъминотда узилиш юз бериши ва нарх кўтарилишидан ҳимояланиш имконини берди, – дейилган “Financial Times” эълон қилган мақолада.
Хитой ёндашувининг асосий мазмуни ички ишлаб чиқаришни кўпайтириш, электрлаштириш, таъминотни диверсификация қилиш ва стратегик захира тўплашни назарда тутади.
Нашр таъкидлашича, ҳозирги можаро Пекиннинг шундай сиёсатни давом эттириш бўйича қатъиятини кучайтириши тайин. Яъни, энергия таъминоти занжирида заифликка дуч келаётган бошқа давлатлар Хитой стратегиясининг айрим жиҳатларини қабул қила бошлаши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА