Японияда ёзги Осиё ўйинлари олдидан халқаро тест мусобақаси ўтказилди
Ёзги Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган кураш мусобақаларининг ташкилий, техник ва операцион жараёнларини синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган турнирда Япония, Таиланд, Корея Республикаси, Хитой Тайпейи, Вьетнам ҳамда жанубий ва жануби-шарқий Осиёнинг бир қатор мамлакатларидан терма жамоалар иштирок этди.
Мусобақалар ёзги Осиё ўйинлари дастуридан жой олган вазн тоифаларида ташкил этилди. Эркаклар -66, -81 ва +90 килограммда, аёллар эса -57, -78 ва +87 кило оғирликда беллашди.

Халқаро кураш ассоциацияси мутасаддилари ҳамда XX ёзги Осиё ўйинлари Ташкилий қўмитаси аъзолари кузатувидаги мусобақаларда логистика, электрон бошқарув тизими, ҳакамлик жараёнлари ҳамда умумий техник механизмлар аниқ шароитда синовдан ўтказилди.
Икки кун давом этган турнирда халқаро техник расмийлар (ITO) фаолияти амалиётда текширилди. Бу, келгуси Осиё ўйинлари доирасида кураш мусобақаларини юқори стандартларда ташкил этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрь-4 октябрь кунлари Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида ўтадиган XX ёзги Осиё ўйинларида 45 мамлакат спортчилари 41 та спортда ғолиблик учун кураш олиб боради.
Т.Рўзиев, ЎзА