Янги ҳаво йўналиши Хитойнинг Чунцинь шаҳрини Олмаота билан боғлайди
Хитойнинг "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар беришича, мамлакат жануби-ғарбидаги Чунцинь шаҳри Цзянбей халқаро аэропорти 24 сентябрь куни Чунцин ва Олмаота шаҳарлари ўртасида мунтазам ҳаво қатнови очилишини маълум қилди. Бу ҳақда "Чунциньван" янгиликлар сайти аэропорт маълумотига таяниб хабар берди.
Хитойнинг ушбу шаҳри ва Марказий Осиё ўртасидаги илк тўғридан-тўғри йўловчи рейси сифатида мазкур янги йўналиш Чин диёри ва минтақамиз ўртасида маданий ва савдо-иқтисодий алмашинув учун самарали ва барқарор ҳаво йўлини яратади.
Парвоз “Fly Arystan” авиа компанияси учоқларида амалга оширилиши кутиляпти. FS7869 рейси Олмаота – Чунцинь йўналиши бўйлаб чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. FS7870 рейси эса пайшанба ва якшанба кунлари ортга қайтади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил ноябрь ойида Хитой ва Қозоғистон ўртасида ўзаро визасиз тартиб тўғрисидаги ҳукуматлараро битим расман кучга кирган.
А.Маматов, ЎзА