Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида “Мустақиллик тўйи” фестивали доирасида кенг кўламли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти Олот тумани бўлинмаси ташаббуси билан ҳудуддаги “Ҳумо” истироҳат боғида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Энг яхши расмлар” танлови ўтказилди.
[gallery-29242]
Мазкур танлов ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш ҳамда истеъдодли ўқувчиларни аниқлашга хизмат қилди. Табиат қўйнида ўтказилган ижодий жараён болаларга алоҳида завқ бағишлаб, уларнинг тасаввур оламини янада бойитди.
Танлов давомида иштирокчилар Ватанга муҳаббат, тинчлик, бирлик ва фаровон келажак ғояларини акс эттирган ранг-баранг ижодий ишлари билан иштирок этдилар.
Якунда энг яхши иш муаллифлари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА