Ички ва ташқи бозорда харидоргир пойабзаллар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Юксалиш” кичик саноат зонасида жойлашган “Бобур Муҳаммадали” МЧЖга қарашли пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси 2019 йилда ташкил этилган.
Корхонада бугунги кунда 50 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда. Қисқа вақт ичида ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш баробарида экспорт географияси ҳам кенгайиб бормоқда.
[gallery-29240]
Хусусан, корхонада ишлаб чиқарилаётган пойабзаллар маҳаллий бозор билан бир қаторда Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Қозоғистон ҳамда араб давлатларига экспорт қилинмоқда. Бу эса маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигининг яққол ифодасидир.
Айни пайтда корхонада йилига 700 минг жуфтга яқин оёқ кийим ишлаб чиқарилмоқда. Тўлиқ қувватда фаолият юритилганда эса бу кўрсаткични 1,5 миллион жуфтга етказиш имконияти мавжуд.
Замонавий технологиялар асосида ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёни, малакали мутахассислар меҳнати корхонанинг барқарор ривожланишига хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат) ЎзА