Волейбол: U18 ёш тоифасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди
Бугун, 13 август куни пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” ўйин спорт турлари мажмуасида волейбол бўйича U18 ёш тоифаси жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди.
Кеча мамлакатимиз волейболининг эртанги чемпионларини кашф этиб берадиган мусобақалар олдидан ўғил ва қиз болалар жамоалари учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Қуръа натижаларига кўра, бугун кун давомида ўғил болалар жамоалари 6 та, ўсмир қизлар жамоалари 5 та ўйинда майдонга тушади.

Ўсмир ёшлар мусобақаларида Сурхондарё-Фарғона, Навоий-Жиззах, Қорақалпоғистон Республикаси-Наманган, Бухоро-Самарқанд, Қашқадарё-Сирдарё, Андижон-Тошкент вилояти жамоалари илк кунги ўйинларда куч синашади.
Ўсмир қизлар мусобақасида эса Андижон-Жиззах, Самарқанд-Фарғона, Сурхондарё-Навоий, Наманган-Хоразм, Сирдарё-Тошкент вилояти мусобақанинг бош соврини - Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш йўлида рўбарў келади.
Ўйинлар 18 августга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА