Венгрия Россиядан аҳолига ҳужум тўхтатилишини талаб қилди
Венгрия ташқи ишлар вазири Анита Орбан Россия элчиси билан учрашувдан сўнг Будапешт Россия ҳаракатини “қатъий қоралаши” ва Украинадаги оддий аҳолига қарши ҳужум дарҳол тўхтатилиши тарафдори эканини айтди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат расмийлари жуда кўп венгр яшайдиган Транскарпатия нишонга олингани “мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат” деб ҳисоблайди. Россия элчиси Евгений Станиславов билан суҳбатда Венгрия дипломатияси раҳбари Москвани тезкор сулҳ тузиш ва урушни тинч йўл билан тугатишга чақирди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари Россия - Украина уруши бошлангандан бери Виктор Орбан ҳукумати Транскарпатиядаги ҳужум туфайли РФ элчисини чақиртирмаганига эътибор қаратган.
С.Раҳимов, ЎзА