Украина ўз сунъий йўлдош тармоғини жойлаштира бошлади
“Fire Point” компанияси асосчиларидан бири ва бош конструктори Денис Штилиерман “Financial Times” нашрига берган интервьюсида айтишича, Украина ишлаб чиққан дастлабки икки сунъий йўлдош аллақачон орбитада.
Унинг сўзларига кўра, Киев 2027 йил бошида коинотга яна ўнлаб сунъий йўлдош учиришни режалаштирган. Шу тариқа мамлакат АҚШ ва ғарбдаги хусусий корпорацияларга камроқ таяниш ниятида.
Таъкидланишича, Украина технологияси жадал ривожланишига ўтган йил Овал хонада юз берган Трамп ва Зеленский ўртасидаги можаро туртки берган. Ўша пайт Вашингтон Киевга разведка маълумоти узатилишини бир ҳафтага тўсиб қўйган эди.
Яна бир омил “Starlink” тизими кутилганидан камроқ ишончли бўлиб чиққани. Маълум бўлишича, Россия қуролли кучлари Маск тармоғидан фойдаланишни ўрганиб олиб, ушбу тизимни Украина нишонларини овлайдиган дронлар учун назорат воситасига айлантирган.
С.Раҳимов, ЎзА