Ватан равнақига муносиб ҳисса – юксак эътироф
ФОТОРЕПОРТАЖ
Истиқлолимизнинг 35 йиллиги муносабати билан юртимизда байрам тадбирлари, маънавий-маърифий учрашувлар ҳамда фидокорона меҳнат қилиб келаётган юртдошларимизни муносиб рағбатлантиришга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан Термиз шаҳар ҳокимлигида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этиб, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ термизликларга “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.
[gallery-31127]
Тадбирда мамлакатимиз мустақиллиги йилларида инсон қадрини улуғлаш, аҳоли ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий салоҳиятни юксалтириш, таълим, илм-фан, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Маросимда тақдирланганларнинг ўз соҳаларидаги самарали меҳнати, шаҳар ва мамлакат тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси алоҳида эътироф этилди. Уларга юксак мукофотлар топширилиб, самимий табриклар билдирилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА