Уруш касофати: Қатарнинг суюлтирилган табиий газ экспорти 96 фоиз камайди
Ҳурмуз бўғози ёпилгач, Қатардан суюлтирилган табиий газ (СТГ) экспорти 96 фоиз камайди. “Reuters” хабар беришича, ҳисобот даврида мамлакат атиги 18 марта шундай юк жўнатган. Ҳолбуки, ўтган йил шу даврда айни рақам 509 эди.
Экспорт сусайиши туфайли ушбу араб давлатининг газдан кўрган даромади тахминан 24 миллиард доллар камайгани тахмин қилинмоқда. Жаҳон бозорида йўқотилган миқдорнинг бир қисми эса Қўшма Штатлардан суюлтирилган табиий газ етказиб бериш кўпайиши билан қопланмоқда.
Хабарда таъкидланишича, Европа газ бозори қўшимча хавфга дуч келган. Минтақада ер ости омборларидаги газ захираси йилнинг шу даврида рекорд даражада паст. Бу эса қиш мавсуми олдидан нарх кескин кўтарилиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирни кучайтирмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА