Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда
Жорий йил 29 сентябрдан республикамизнинг барча ҳудудларида умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари ўтказилмоқда. Хусусан, физика фанидан тест синовлари бошланди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур имтиҳонларнинг эътиборли жиҳати – талабгорлар физика фанидан миллий сертификат имтиҳонини илк бор компьютерда топширмоқда.
Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилаётган мазкур жараён имтиҳонларни янада қулай, шаффоф ва самарали ўтказишни таъминлайди.
Имтиҳонлар республиканинг барча ҳудудларида белгиланган тартибда давом этмоқда.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА