Тян Валерий Николаевични «Шуҳрат» медали билан мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, хусусан, фуқаро авиацияси соҳасини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари, юртимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистоннинг тинчликсевар ва халқпарвар сиёсатини халқаро миқёсда тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Биродар шаҳарлар альянси» нодавлат нотижорат ташкилоти раисининг маслаҳатчиси Тян Валерий Николаевич «Шуҳрат» медали билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев