Транспорт вазири депутатлар олдида ахборот беради
Юртимизда темир йўл транспорти соҳасини жадал ривожлантириш, замонавий инфратузилмани шакллантириш, логистика тизимини такомиллаштириш, юк ва йўловчи ташиш хизматлари самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини ишончли, узлуксиз ва сифатли транспорт хизматлари билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларга чиқиб ўрганишлари жараёнида темир йўл транспортида йўловчи ва юк ташиш хизматлари даражасини ошириш, вагонлар сонини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, вокзаллар инфратузилмасини ривожлантириш, сервис ва рақамли хизматлар билан боғлиқ айрим масалалар кузатилмоқда.
[gallery-28471]
Қонунчилик палатаси мажлисида шундан келиб чиқиб, транспорт вазири И.Маҳкамовнинг “Темир йўл транспорти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда йўловчи ва юк ташиш хизматларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахборотини эшитиш ҳақидаги масала кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Муҳтарама Комилова,
ЎзА