Трамп: Туркияга қандай қурол сотишни ўзимиз ҳал қиламиз
АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Анқарага Ғ-35 қирувчи самолётларини сотиш қарорига нисбатан муносабати ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:
– Ҳеч ким бизга нимани сотиш ёки сотмаслигимиз бўйича кўрсатма бера олмайди. Туркия ажойиб иттифоқчи.
Эрон ҳақида гапирар экан, етакчи “Эрон армияси деярли йўқ қилингани ва ҳозир Теҳрон билан музокара олиб борилаётгани”ни маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, келишувга эришиш имкони бор. Шунингдек, АҚШ назорати остидаги Ислом Республикаси маблағи Теҳрон етказган зарарни қоплаш учун ишлатилиши мумкин экан.
С.Раҳимов, ЎзА