Трамп Эронга нисбатан янги босим чораларини кўришни буюрди (+видео)
Дональд Трамп Эронга нисбатан узоқ муддатли иқтисодий қамал учун тайёргарлик кўришни топширди, деб хабар қилди The Wall Street Journal газетаси.
Газетада ёзилишича, Трамп ўз маслаҳатчиларига Эрон портларини блоклаш орқали босимни кучайтириш режасини тайёрлашни буюрган. Бу орқали Эроннинг нефть экспортини чеклаш, кемаларнинг мамлакат портларига кириб-чиқишини қийинлаштириш кўзда тутилмоқда.
Манбаларга кўра, Трамп ҳаводан ҳужум қилиш ёки низодан чиқишнинг бошқа оғир йўлларига қараганда Эрон портларига чеклов ўрнатишни хатарсиз деб ҳисоблаган.
Маълум қилинишича, АҚШ маъмурияти учун асосий масала Эроннинг ядровий дастури бўлиб қолмоқда. Давлат котиби Марко Рубио ҳам Эрон маъмуриятини ядро қуроли билан боғлиқ масалани биринчи ўринда кўриб чиқиши лозимлигини таъкидлаган.
Эрон томони музокараларда янги таклифлар билдирган, аммо АҚШ бу таклифларга шубҳа билан қарамоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, икки томон ҳам чўзилган вақт ўз фойдасига ишлайди, деб ҳисобламоқда, шу сабабли музокаралардан кутилган тезкор натижа кўринмаяпти.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wpiO9d7-1vs" title="Tramp Eronga nisbatan yangi bosim choralarini ko‘rishni buyurdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Салимжон Обиджонов, ЎзА