АҚШнинг ракета захираси тугаяптими?
АҚШ армияси Эрон билан можаро пайтида қурол-яроқ камайиши туфайли 2027 молия йилида 388 та “Tomahawk” ва SM-6 ракетаси сотиб олишни сўраган. Бу ҳақда "РИА Новости" Пентагон бюджет ҳужжатида келтирилган маълумотга таяниб хабар тарқатди.
АҚШ Стратегик ва халқаро тадқиқот маркази яқинда эълон қилган ҳисоботга кўра, мамлакат келажакдаги кенг кўламли можароларда аниқ бошқариладиган ракеталарнинг жиддий танқислигига дуч келиши хавфи мавжуд.
Ҳужжатда армия режадан ташқари молиялаштириш манбалари орқали 234 та “Tomahawk”, 110 та SM-6, шунингдек стандарт бюджет тизими орқали қўшимча 30 та “Tomahawk” ва 14 та SM-6 талаб қилмоқда.
Ўрта масофага мўлжалланган дастур учун умумий сўров қиймати 2,7 миллиард доллар – 2026 йил учун сўралган 82,4 миллион доллардан 32 баробар кўп.
АҚШ денгиз флоти ҳам шунга ўхшаш ўсиш суръатини қайд этган. Тузилма 2027 йил 785 та “Tomahawk” сотиб олиш учун 3 миллиард доллар, яъни 2026 йилдан 14 карра ортиқ маблағ сўради. Ўшанда атиги 55 бирлик учун 258 миллион доллар ажратилган.
Навбатдаги харид рекорд даражадаги 1,5 триллион долларлик ҳарбий бюджет доирасида амалга оширилмоқда. Бу аввалги йилга нисбатан 44 фоиз кўп.
С.Раҳимов, ЎзА