Тошкентда олий таълим сифати ва битирувчилар бандлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилди(+видео)
Бугун, 14 август куни олий таълим дастурлари сифатини ошириш, рақамлаштириш ва битирувчилар бандлигини таъминлашга қаратилган халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик маркази томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ва 6 та хорижий давлат (Хитой, Австрия, Қозоғистон, Озарбайжон, Малайзия, Буюк Британия) экспертлари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
Анжуманда таълимни меҳнат бозори талабларига мослаштириш, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш, талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва «Келажакка қадам» дастури орқали битирувчиларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида меҳмонлар Халқаро ислом цивилизацияси марказига, 15 август куни эса Самарқанд шаҳрига ташриф буюришади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/7H6dT2-5qCw" title="Toshkentda oliy taʼlim sifati va bitiruvchilar bandligiga bag‘ishlangan xalqaro konferensiya" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Дониёр Якубов, Салимжон Обиджонов, ЎзА