Томорқа ва меҳнат - фаровонлик манбаи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманидаги Мустақилликнинг беш йиллиги маҳалласида яшовчи Жамолхон Насриддинов фермер хўжалиги ташкил этиб, оила аъзолари бандлигини таъминлаган.
Айни пайтда хўжаликда 100 бошга яқин чорва ва 20 га яқин парранда парваришланмоқда. Шунингдек, томорқада лимонария ташкил қилинган бўлиб, унда лимон кўчатлари ва турли рўзғорбоп экинлар етиштирилади.
Меҳнат ва изланиш орқали йўлга қўйилган мазкур хўжалик бугунги кунда оиланинг асосий даромад манбаига айланган. Муҳими, томорқадан унумли фойдаланиш ҳисобига оила эҳтиёжлари таъминланиб, яхшигина даромад ҳам олинмоқда.
Меҳнатобод маҳалласида яшовчи Муҳаммадраҳим Икромов ҳам бўш турган жойдан унумли фойдаланиб, чорвачилик ва паррандачиликни йўлга қўйган.
[gallery-30427]
Айни пайтда у 100 дан ортиқ қўй, шунча ўрдак ҳамда 50 та қуён парваришламоқда. Ушбу фаолият орқали маҳалладаги 4 кишининг доимий иш билан бандлиги таъминланган.
Бу каби ташаббуслар аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини кўпайтиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА