“Меҳржон” – қувонч ва имкониятлар маскани
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст туманининг Ғова қишлоғида жойлашган “Меҳржон” соғломлаштириш оромгоҳида болаларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши ва соғлом дам олиши учун зарур шароитлар яратилган.
Оромгоҳда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, сифатли овқатланиш ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этишга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, тарбиячилар ва мураббийлар иштирокида турли маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.
[gallery-30431]
2023 йилда ташкил этилган оромгоҳ 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, дам олувчилар учун зарур инфратузилма ва қулайликлар билан таъминланган.
Оромгоҳ раҳбари Бобомурод Отабоевнинг таъкидлашича, муассасада хизматлар сифатини ошириш, болаларнинг хавфсиз ва мазмунли дам олишини таъминлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА