Теннис: Полина ва Мария Германияда ўйнайди
Германиянинг Берлин шаҳрида аёллар ўртасида WTA500 тоифасига кирувчи “Berlin Open – 2026” халқаро турнирида икки нафар теннисчимиз – Полина Кудерметова ва Мария Тимофеева мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Мазкур мусобақанинг асосий тўр баҳсларига йўлланма берувчи саралаш босқичининг биринчи даврасида Полина Кудерметова илк учрашувини австриялик Синья Краусга қарши ўтказса, Мария Тимофеева мексикалик Рената Сарасуа билан куч синашади. Дарвоқе, ушбу баҳслар бугун мамлакатимиз вақти билан соат 15:30 дан сўнг старт олади.
Маълумот ўринда, “Berlin Open – 2026” мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси тахминан 1 миллион 206 минг 446 АҚШ долларини ташкил этади. Аёллар ўртасидаги яккалик баҳслари ғолибаси 500 рейтинг очкоси билан биргаликда, 161 минг 310 евро мукофот пулини қўлга киритади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА