ТДТ Бош прокурорлари Туркистонда тўпланди
Туркий давлатлар ташкилоти бош прокурорлари кенгашининг 5-йиғилиши Туркистонда бўлиб ўтди. Йиғилишда Қозоғистон, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркия прокуратура идоралари раҳбарлари, шунингдек ТДТ Бош котиби иштирок этди.
Анжуманнинг асосий мавзуси рақамли технология, крипто валюта ва онлайн платформа билан боғлиқ гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш эди. Шунингдек, томонлар қўшма тергов, рақамли суд экспертизаси ва жиноят тармоғини аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Учрашув якунида иштирокчилар ҳамкорлик меморандумини имзолаб, гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш, молиявий тергов ва таҳлил қилувчи технологиядан фойдаланиш бўйича шерикликни кенгайтиришга келишиб олдилар.
С.Раҳимов, ЎзА