Тайинлов
Отабаев Абдусаттор Халимжонович Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Отабаев Абдусаттор Халимжонович 1976 йилда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган. 1998 йилда Наманган муҳандислик педагогика институтини (кундузги) тамомлаган.
Отабаев Абдусаттор Халимжонович ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчи вазифасида фаолият олиб борган.
ЎзА